Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Олий лига: «Локомотив» яна чемпион бўладиганга ўҳшамоқда

Баҳо:
+ | -

Олий лига-2017нинг учдан бир қисми ортда қолди. 10та тур таассуротларига таяниб айтсак, афтидан, «Локомотив» яна чемпион бўладиган кўринади. Ҳозирдан шундай фикр юритишимиз сабаби шуки, ғолибликка даъвогар сифатида тилга олинган клублардан биргина «Локо» дадилроқ ўйнаб, ишонч билан карвонбошилик қилмоқда. Қолаверса, ўтган ҳафта кучли учликда бораётган жамоалар ичида ҳам фақат амалдаги чемпионгина 3 очко олди. Умуман, 10-тур доирасидаги 8та ўйиндан 3тасида дуранг қайд этилди ва 5таси мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Айтганча, аввалги турда ҳам меҳмонда ўйнаган клублардан ҳеч бирига ортга 3 очко билан қайтиш насиб этмаганди.

КУЧЛАР ТЕНГ...

Тафсилоти аввалги саҳифада алоҳида ёритилган «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» ўйини бир неча жиҳатларга кўра, принципиал аҳамият касб этди: «водий дербиси», «аншлаг», турнир жадвали ҳолати ва ҳоказо. Қўқонликларнинг сўнгги дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштиришганини инобатга олсак, ўйиннинг қай даражада драматик тус олганини тасаввур қилиш қийин эмас.

Шунингдек,  «Динамо» ва «Насаф» ўртасидаги учрашувда ҳам юқори «ҳарорат» сезилиб турди. Тўғри, қаршиликлар кўпроқ ҳужум уюштиришди, аммо якунда Самарқанддан 1 очко билан қайтишларига тўғри келди. Оддий айтганда, Олег Тюлькиннинг шижоатли жамоаси ҳамон стартдаги инерциясини йўқотгани йўқ. Ҳа. самарқандликлар 4та ўйиндан буён ғалаба қозонишмаяпти, аммо «Насаф»дек рақибдан олинган 1 очко ҳам дебютант учун қимматли саналса керак.

«Машъал» - Олмалиқ» ўйини натижаси ҳам, кўрсатилган футбол сифати ҳам ҳар икки жамоа мураббийи­ни бирдек қониқтирмади. Ахир ҳисоб очилмагач, хавфли вазиятлар кам кузатилгач, бош­қача бўлмайди-да. Боз устига, Александр Хомяков шогирдлари пенальтини ҳам кўкка совуришди.

ЧЕМПИОНЛИК САРИ

«Қизилқум» етакчиларга етарли қаршилик кўрсатадиган жамоалар сирасига киради. Масалан, навоийликлар жорий мавсум Тошкентда «Бунёдкор»ни мағлубиятга учратишдан ташқари, «Насаф»дан очко тортиб олишди. Аммо «Локомо­тив»га келганда, жамоанинг тоқати бир бўлимга етди, холос. Чунончи, «темирйўлчилар» танаффусдан кейин бирин-кетин 2та гол уриб, 3 очкони ўз томонларига оғдиришди. «Локо»га 67-дақиқада белгиланган пенальти ҳам ёрдам берди, албатта. Яъни Марат Бикмаев 11 метрлик белгидан аниқ зарба йўллаш асносида голли сериясини 5та ўйинга етказгач, Жалолиддин Машарипов ишни охирига етказиб қўя қолди. Эҳ, 56-дақиқада Илҳом Юнусов ҳам пенальтидан фойдаланганидами, «Қизилқум»  балки бу сафар ҳам «сенсация» кўрсатармиди...?

ЎЗИГА КЕЛАЁТГАН  «ПАХТАКОР»

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:02, 16.05.2017.
Ўқилди: 3715 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.