Голландиянинг «Фейеноорд» клуби сўнгги марта 1999 йил мамлакат чемпионлигини қўлга киритган бўлиб, шундан кейин каттагина танаффусга чиққанди.
Орадан 18 йил ўтиб Роттердам клуби яна тахтга қайтди. Чемпионатнинг сўнгги турида «Ҳераклес» клубини 3:1 ҳисобида таслим қилган жамоа ўз мухлисларига катта байрам тортиқ қилди.
Аслида чемпионлик бир тур аввал нишонланиши ҳам мумкин эди. Бироқ «Фейеноорд» футболчилари ўртамиёна клубга 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Оқибатда роттердамлик мухлислар жунбушга келиб, шаҳар кўчаларини тартибсиз кўринишга келтира бошлаганди. Сўнгги тур эса уларнинг орзуси барибир ушалди.