Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

"Барселона" Альварес трансфери бўйича "Атлетико" билан боғланди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби «Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олиш устида иш бошлашди. Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик раҳбариятдан ёзги трансфер ойнасида марказий ҳужумчи позициясини кучайтиришни сўраган ва аргентиналик футболчи ушбу рол учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

ESPN нашрининг хабар беришича, «кўк-анорранглилар» мадридликлар билан боғланиб, эҳтимолий трансфер борасидаги позициясини ўрганишган. «Барселона» ушбу келишувни амалга ошириш молиявий жиҳатдан жуда мураккаб эканини тушуниб турибди. Бироқ клуб вакиллари аввалроқ Антуан Гризманн билан содир бўлганидек, футболчининг жамоасини ўзгартириш истаги трансферда муҳим рол ўйнашига умид қилишмоқда.

Ҳозирда Альвареснинг шартномасида товон пули 500 миллион евро қилиб белгиланган. Ўз навбатида, «Атлетико» ҳужумчини қўлдан чиқармаслик учун унга 2032 йилгача мўлжалланган яхшиланган шартнома таклиф қилишга тайёрланмоқда.

Маълумот учун, Хулиан Альварес Ла Лиганинг жорий мавсумида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 19:23, 27.04.2026.
Ўқилди: 2975 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3645]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3298]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2995]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2979]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [2968]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2243]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2167]

Родри операция қилинади [2073]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [1906]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1876]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик