"Атлетик" бош мураббийи Эрнесто Вальверде мавсум тугагач, клубни тарк этишини эълон қилди.
"Мен "Атлетик"дан кетаман. Жамоага миннатдорчилик билдираман", - дейди Вальверде.
53 ёшли мутахассис "Эспаньол", "Олимпиакос", "Вильярреал"ваи "Валенсия" клубларини бошқарган. 2015 йилда "Атлетик" билан Испания Суперкубогини қўлга киритган. Ўзи фаолиятини бошлаган "Атлетик"га 2013 йилда қайтиб, 15 йиллик танаффусдан сўнг жамоани кучли тўртликдан жой олишига ва чемпионлар лигасида қатнашишига сабаб бўлган.
Аввлроқ, Вальверде "Барселона"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.