"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоани тарк таётган ҳимоячи Пабло Сабалета ҳақида гапирди.
32 ёшли футболчининг кейинги клуби "Вест Ҳэм" бўлади.
"Бу Пабло ва унинг оиласи учун ажйоиб кеча бўлди. Мен унинг клуб учун қандай аҳамиятга эга эканлигига гувоҳ бўлдим. Телеэкранда аёлларнинг йиғлаганини кўрдим.
У ҳам худди Жо Ҳарт, Венсан Компани, Яя Туре ва Серхио Агуэро каби клубнинг афсонаси ҳисобланади. У клубга келиб уни ўзгартирди. Пабло клуб билан муносиб тарзда хайрлашди", - дейди Гвардиола.