Маълумки, “Ньюкасл” жорий мавсум Чемпионшипдан Англия Премьер-лигасига қайтди. Жамоа ўз олдига қўйилган вазифани бажариш билан бирга янги компания билан ҳамкорлик шартномасига эга бўлди.
Англияга янги лойиҳалари билан ташриф буюрган Хитойнинг Fun 88 компания “Ньюкасл”нинг янги мавсумдаги ҳамкорига айланди.
Маълумот учун, ҳамкорлик битими уч йилга мўлжалланган бўлиб, “Ньюкасл” ҳамкорликлан шунча вақт давомида 25 миллион фунтга яқин даромад олади.