«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер жамоа сардори Филипп Лам мамлакат футболида юксак эътирофга лойиқ экани ҳақида гапирди.
«Филиппнинг фаолияти ажойиб тарзда кечди. Афсуски, у Германиянинг энг яхши футболчиси деб тан олинмаган. Агар унинг немис футболига қўшган ҳиссасини эътиборга оладиган бўлсак, камида бир марта энг яхши деб топилиши керак эди. Аммо бу иш амалга оширилмади» - деди Нойер tz хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Лам мавсум охирида фаолиятини якунлашини эълон қилган.