Кириш Регистрация

Олий лига 11-тур. «Қўқон-1912» чемпион билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 11-турида «Қўқон-1912» ўз майдонида мамлакат чемпиони «Локомотив»ни қабул қилди.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан мезбонлар олдинга ташланишди. 5-дақиқада мезбонларнинг бурчакдан оширилган тўпи “Локо” ҳимоячиларини шошириб қўйди. 8-дақиқада Марат Бикмаев томонидан тепилган тўп бироз ноаниқ кўриниш олди.
17-дақиқада меҳмонлар бурчак зарбасидан кейин хавфли вазият яратишди. Аммо дарвозабон Музаффар Абдуллаев ўзини кўрсатди.
24-дақиқада Жавоҳир Сидиқов бир нечта рақибларни алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади. Унинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
32-дақиқа учрашувдаги энг хавфли вазият вужудга келди. Суҳроб Бердиевнинг зарбаси кучсиз чиқди. Акс ҳолда Нестеров қийин аҳволда қолиб кетиши ҳеч гап эмасди.
35-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан берган зарбаси дарвозанинг шундоқина ёнидан ўтиб кетди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида мезбонлар футболчиси Александр Мерзляков жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Айнан шу дақиқаларда меҳмонлар икки марта хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. Лекин улардан фойдалана олишмади.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқа ўтиб бораётган пайтда Дарко Гожкович рақиб дарвозасини ишғол этди.
Иккинчи таймни ҳам мезбонлар фаол тарзда бошлашди. 60-дақиқага келиб меҳмонлар дарвозаси олдида иккита хавфли вазият вужудга келди. Аммо улардан фойдалана олишмади.
78-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Ҳимоячи ва дарвозабоннинг тушунмовчилиги натижасида Бикмаев дарвозани ишғол этди.
Учрашув давомида рақибдан бироз устунлик қилган мезбонлар аламли тарзда гол ўтказиб юбориш натижасида икки очкодан маҳрум бўлишди.

Олий лига, 11-тур
“Қўқон-1912” – “Локомотив” - 1:1 (1:0)
Голлар: Дарко Гожкович (45) – Марат Бикмаев (78).

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов (9. Носир Отақўзиев – 84), 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков (8. Собир Ҳамидов-38, 97. Ойбек Рустамов-77), 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Захира: 13. Никита Рибкин, 11. Андрей Сидоров, 17. Аваз Маматхўжаев, 24. Иброҳим Раҳимов.
“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 10. Марат Бикмаев, 15. Сардор Мирзаев (77. Диёрбек Туропов-90+3), 22. Мурод Бобожонов (18. Темур Кападзе-60), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 29. Қувондиқ Рўзиев (11. Садриддин Абдуллаев-74), 33. Олег Зотеев, 37. Шерзод Сайфиев, 42. Муҳаммад Коне, 99. Жалолиддин Машарипов.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 9. Икром Алибоев, 17. Салим Мустафоев, 20. Ислом Тўхтахўжаев.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:31, 17.05.2017.
Ўқилди: 4266 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.