Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия Кубоги финал баҳсидан олдин жамоанинг таркиби ҳақида фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, “кекса синьора” римнинг “Лацио”си билан курашади. Финал ҳозирда “Олимпико” аренасида бўлиб ўтмоқда.
“Манжукич? Мен унинг ҳолатига баҳо беришим керак. Бу гапим Дибалага ҳам тегишли. Аргентиналик футболчи “Монако” билан кечган баҳсда чарчагандай кўринди, ҳозир эса ҳаммаси яхши. Таркиб бўйича охирги қарор бугун кечқурун бир қарорга келинади. Ҳимоя? «Монако»га қарши биз 4 ҳимоячи билан ўйнадик. Барцальи ва Дани Алвес майдонга тушишини ҳал этишим лозим. Таркибни танлашдан аввал биз яхшигина таҳлил қилиб оламиз”, - дейди Аллегри.