«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Англия ва Германия чемпионатларининг савиясини солиштирди.
«Англия премьер лигасида дастлабки етти ўринни эгаллаган жамоалар Германияда бемалол кучли ўнликка кирарди. Бироқ «Бавария» Англияда чемпион бўлиш учун роса қийналган бўларди. Ҳар ҳолда унинг имкониятлари унчалик паст бўлмасди» - деди Клопп Kicker хабарида.













