"Монако" бош мураббийи Леонарду Жардим Франция чемпионлиги унинг учун ҳозиргача қўлга киритилган ютуқлари ичида энг муҳими эканлигини айтиб ўтди.
"Бундай турнирларда ғалабага эришиш бу катта муваффақият. Бу менинг мураббийлик фаолиятимдаги энг муҳим ютуқ бўлди.
Ўйлайманки, бизнинг муваффақиятимиз "ПСЖ"нинг кетма-кет 4 марта қўлга киритган чемпионлигидан кўра қадрлироқ. Чунки олдинлари "ПСЖ" учун рақобат деярли йўқ эди ва чемпионлик ҳам оддий ҳолга айланган" - дейди Жардим.