Лестер Сити" бош мураббийи Крэйг Шекспир АПЛнинг 34-тури қолдирилган учрашувида "Тоттенҳэм"дан учралган йирик мағлубият (1:6) ҳақида гапирди.
"Камдан-кам ҳолатда бугунгидай ўйнаймиз. Мен бошқарган вақтда амоа ажойиб ҳаракат қилди. Умид қиламанки, бу тасодиф, энди якшанба кунги ўйинга тайёрланамиз. Биз иложи борича юқори ўринда якунламоқчимиз. Бугунги мағлубият афсусланарли бўлди.
Одатда биз жуда яхши ҳимояланамиз, аммо бугун "Тоттенҳэм"нинг сифатли ҳаракатларига дуч келдик. Биз барча жабҳаларда яхши жамоамиз, аммо бугунги ҳисоб - жуда оғриқли.
Учинчи гол бизни кучдан қолдирди. Буни таҳлил қилиш керак. Бизда қувват ҳам, истак ҳам бўлмади. Албатта, айбни ўз бўйнимга оламан", - дейди Шекспир.