Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Алишер Усмонов «Арсенал»нинг якка хўжайини бўлмоқчи

Баҳо:
+ | -

Россиялик миллиардер Алишер Усманов Лондоннинг «Арсенал» клуби акцияларининг назорат пакетини сотиб олмоқчи.

63 ёшли тадбиркор айни пайтда акцияларнинг 30,04 фоизига эгалик қилади. Уларнинг 67 фоизи америкалик Стэн Кронкега тегишли.

Усманов акцияларнинг қолган қисмини қўлга киритиш учун Кронкега 1,3 млрд доллар таклиф қилган. Аввалроқ, Кронке ўз қўлидаги акцияларни 2 млрд долларга баҳолаган эди. Ҳозирча у Усмановнинг таклифига расмий жавоб бермаган. Аммо, унга яқин бўлган одамларнинг гапига қараганда, Кронке акцияларни ҳеч кимга сотмоқчи эмас.

Алишер Усманов «Арсенал»га якка хўжайинлик қилишни анчадан буён орзу қилади. У аввалроқ бир неча марта акцияларнинг назорат пакетини қўлга киритишга уриниб кўрган эди.

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:21, 19.05.2017.
Ўқилди: 8538 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13266]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6705]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5371]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4939]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4347]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3505]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2623]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2058]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1976]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1757]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик