Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Футзал U20. Ўзбекистон - Мўғулистон. Превью

Баҳо:
+ | -

Таиландда давом этаётган футзал бўйича ёшлар (U20) ўртасидаги Осиё чемпионатида эртага чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси бу босқичда Мўғулистонга қарши баҳс олиб боради.

Хосе Мария Мендез шогирдлари "С" гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритишди. Жамоамиз тўплар нисбатига кўра Ливанни ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Терма жамоамиз футзалчиси Акбар Усмонов 7та гол уриб, мусобақа тўпурарлиги учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.

Мўғулистон эса "D" гуруҳида БААни ортда қолдирган ҳолда 2-ўринни банд этди. Мўғуллар 4та ўйиннинг 2тасида ғалаба қозонишди ҳамда биттадан дуранг ва мағлубият қайд этишди. Эрден-Очир Сандагдорж шогирдлари чорак финалда Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозониш ҳақида ўйлаётганига шубҳа йўқ.

Ўзбекистон — "C" гуруҳи ғолиби
3 ғалаба, 1 дуранг, 10 очко
Урилган голлар: 21
Ўтказилган голлар: 8
Тўпурар футзалчи: Акбар Усмонов (7)

Хосе Мария Мендез (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи):
"Мусобақа бошлангунга қадар Мўғилистон ҳақида маълумотга эга эмасдик. Уларнинг ўйинларини кўриб чиққанимиздан кейин билдикки, рақиб жамоа сафида иқтидорли ўйинчилар бор. Уларнинг Хитойга қарши баҳси яхши чиқди.

Биз ўз ўйинимизни ташкил қилишда бир ўйинчига боғланиб қолмаймиз. Акбар Усмонов 7та гол урган бўлса-да, биз бир жамоа сифатида ҳаракат қиламиз. Ярим финалга чиқиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Ўзбекистон ва Мўғулистон ғалаба қозониш учун тенг имкониятларга эга. Ғалаба қозониш учун ўз режамизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз".

Мўғулистон — "D" гуруҳида 2-ўрин
2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, 7 очко
Урилган голлар: 10
Ўтказилган голлар: 12
Тўпурар футзалчи: Алтансух Темууджин (4)

Эрден-Очир Сандагдорж (Мўғулистон терма жамоаси бош мураббийи):
«Мураккаб бўлган "D" гуруҳида иштирок этдик. Эрон, БАА ва Хитойга қарши ўйинларда иштирок этиб, чорак финалга чиқишни муваффақ бўлдик. Ўз мамлакатимиз учун катта ютуққа эришиш йўлида ҳаракатни давом эттирамиз. Биз кучли учликка киришни мақсад қилганмиз».

Манба: the-afc.com
Киритилди: 15:39, 21.05.2017.
Ўқилди: 8018 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5021]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2828]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2628]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2462]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1870]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1788]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1674]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1597]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1526]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1459]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик