«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ устози Алекс Фергюсон ҳамкасби Арсен Венгернинг ёнини олди.
«Венгерга қилинаётган босим – бемаънилик. Одамлар унинг жуда катта меҳнати ҳақида тасаввурга ҳам эга эмаслар. У танқидлар ўрмонидан бир неча ойлар давомида ўтиб келмоқда, аммо қаддини буккани йўқ. Бу эса унинг савияси юқори эканини билдирмоқда. Менимча «Арсенал» ундан ҳам яхшироқ мураббийни тополмайди» - деди Фергюсон Sky Sports хабарида.