Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Оксана Чусовитина номи Халқаро гимнастика шуҳрат залига киритилди

Баҳо:
+ | -

Таниқли гимнастикачи Оксана Чусовитина номи Халқаро гимнастика шуҳрат залига (IGHOF) киритилди.

Уни гимнастиканинг ривожи йўлида улкан хизматларини қўшган спортчилар сафига киритиш маросими шанба куни Оклахома-Ситида (АҚШ) бўлиб ўтган 21-анъанавий тадбирда ташкиллаштирилди, деб хабар қилинди шуҳрат зали расмий сайтида.

Ўзбекистонлик гимнастикачидан ташқари, Халқаро гимнастика шуҳрат залидан япониялик Сун Фудзимото (Олимпиада-1976 олтин медали соҳиби), Алексей Немов (4 карра Олимпия чемпиони) ва америкалик Алисия Сакрамоне (2008 йилги Ўйинлар совриндори) ҳам ўрин олди.

Оксана Чусовитина 1975 йилда Бухорода туғилган. У спортдаги фаолиятини 1990 йилда Собиқ Иттифоқ термасида бошлаган ва ҳозирга қадар давом эттириб келмоқда. Оксана Чусовитина 1992 йилги Барселона олимпиадасида олтин, 2008 йилги Пекин олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган. Уч карра жаҳон чемпиони, Европа ва Осиё ўйинлари чемпиони.

У гимнастика тарихида 7 маротаба (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016) ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган ягона спортчи сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобидан ўрин олган.

20 май куни спортчи яна бир ноёб муваффақиятга эришди — Чусовитина Халқаро шон-шараф залига киритилганидан сўнг спортчи сифатидаги фаолиятини давом эттирган ягона гимнастикачи ҳисобланади.

1987 йилда ташкил этилган IGHOF’нинг сўнгги йигирма йиллик фаолияти давомида унга жаҳоннинг 22 мамлакатидан 91 спортчи киритилган.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 10:43, 22.05.2017.
Ўқилди: 3393 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик