Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Филипп Лам — тирик афсонанинг ўзи ҳақидаги ҳақиқатлари

Баҳо:
+ | -

«Бавария» афсонаси Филипп Лам ўз фаолиятини якунлади.

“Мен ҳеч қачон Филиппнинг ёмон ўйнаганини кўрмаганман. У шак-шубҳасиз мутлақ афсона ва мен кўрган футболчилар орасида энг ақллиларидан бири", – деганди бир пайтлар “Бавария”ни бошқарган Хосеп Гвардиола.

"Филипп футбол ўйнаш борасида барчага ўрнак бўла олади. У ақллли ҳаракат қилади, узоқ йиллик тажрибага эга, халқаро майдонларда доим нималарга қодир эканлигини исботлаб келган. Энг муҳими, у катта юракка, қатъиятга ва ажойиб характерга эга футболчи. У Германия терма жамоасининг рамзи, у авторитет, у лидер" — бу эса Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёвнинг фикрлари.

Ҳа, юқоридаги фикрларда жон бор. Кеча фаолиятини якунлаган Филипп Лам дунё футболининг тирик афсонасига айланиб улгурди.

Бир пайтлар Даниэл Лам ўғли ҳақида шундай деганди: “У футбол ўйнайди ва футбол билан яшайди”. Хўш, футболчининг ўзи ҳақидаги ҳақиқатлари қандай? Бу ҳақда футболчининг фикрлари қуйидагича:

“Болалигимда баскетбол билан жиддий шуғулланганман — саватчага тўп тушириш борасида устаси фарангга айлангандим. Бироқ орадан анча вақт ўтди ва мен айни дамда футбол ўйнаяпман”.

“Асосийси — сенинг кучинг. Мен буюк эмасман, буюк бўлишга мажбур бўлган ва шунга ҳаракат қилган футболчиман. Мен юқори даражадаги ўйинчи эмасман, менга шунчаки кучли футболчи сифатида қаранг”.

“Мен Паоло Малдинига тақлид қиламан. Унинг фаолияти шунчаки ақл бовар қилмас. Шунингдек, мен Биксант Лизаразюдан ҳам кўп нарса ўрганганман”.

“Ўнг қанот ҳимоясида ўйнашни ёқтиришимни жуда кўп айтганман. Бироқ марказий ҳимояда ҳам ҳеч қандай эътирозсиз ўйнаб кетаверганман. Жамоам учун қайси чизиқда ўйнашим фойдали бўлса, ўша чизиқда ҳаракат қилганман. Чунки мен тактиканинг эмас, “Бавария”нинг футболчисиман”.

“Агар футболчи универсал бўлса, демак унда юксак идрок ва ақл бор. Қанот ҳимоячисига универсал бўлиши учун жуда кўплаб талаблар қўйилади. Мен бу талабларни бажарганман”.

“Бошқа чемпионатда ҳаракат қилишдан асло қўрқмаганман. Шунчаки “Бавария”дан кучлироқ жамоадан таклиф бўлмаган. Энг асосийси, мен туб мюнхенликман ва она юртимдан узоққа кетишни истамайман”.

“Бавария”нинг сардори бўлганимдан фахрланаман. Бу клубнинг тимсоли бўлиш мен учун чинакам авторитет. Мюнхендан чиққан футболчининг “Бавария” афсонасига айланиши эса жуда ёқимли ҳолат”.

“Мен китобни пул учун ёзмайман. Даромадларим менга эмас, хайрия фондларига бориб тушади. Менинг даромад келтирадиган бошқа ишларим талайгина”.

“Менинг энг катта кучим профессионал футболчи бўлганлигимдир. Қолаверса, мен терма жамоа билан жаҳон чемпионатини, клуб билан эса Европа Чемпионлар лигасини ютганман”.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 14:43, 22.05.2017.
Ўқилди: 3782 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.