«Кристал Пэлас» бош мураббийи Сэм Эллардайс жамоани тарк этади.
Мутахассис клуб раҳбари Стив Пэриш билан учрашиб, жамоанинг ёзда таркибни кучайтириш режаси йўқлигидан хабар топган. Шундан сўнг у истеъфога чиқиш ҳақида қарор қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, Эллардайс декабрь ойида АПЛ жадвалининг тубида ётган жамоага келиб, мавсум якунида 14-ўринни эгаллаган ва уни қуйи лигага тушиб кетишдан асраб қолган эди.