Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футзал U20. Ўзбекистон финалга чиқа олмади

Баҳо:
+ | -

Таиландда бўлиб ўтаётган футзал бўйича ёшлар (U20) ўртасида Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Ироққа қарши майдончага чиққан Ўзбекистон финал йўлланмаси учун учрашувда Ироққа имкониятни бой берди.

Мусобақа давомида Ироқ ёшлар термасига рақиблик қилган жамоалар мусобақа ташкилотчиларига шикоят қилишди: ироқлик футзалчилар 20 ёшдан катта, текшириш керак. Мазкур шубҳа Ўзбекистонга қарши ўйинда асосли эканини кўрдик. Рақиб ўйинчилари ҳам гавда тузилиши, ҳам техника борасида етук экани сезилиб турди.

Шунга қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси тўғри тактика танлаб, рақибни қарши ҳужумда тутишга ҳаракат қилди. Биринчи бўлим давомида Мендез шогирдлари бир нечта вазиятларга эга бўлиб, улардан фойдалана олишмади. Тўп икки марта устунга теккан бўлса, икки марта яккама-якка вазиятда берилган зарбани ироқлик дарвозабон қайтарди. Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолган пайтда рақиб футзалчиси бир ҳимоячимиздан ўтиб кетди ва ўта аниқ зарба билан ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим стартини Ироқ кучли бошлади ва кетма-кет иккита гол уриб, ҳисобни 3:0 кўринишга келтирди. Тенгма-тенг ўйинда Ироқни мағлуб этиш қийинлигини ҳис қилган Мендез учрашув тугашига 13 дақиқа қолганидан бошлаб бешинчи ўйинчи тактикасидан фойдалана бошлади. Натижада терма жамоамиз хавфли вазиятлар ярата бошлади. Вазиятларнинг бирида Усмоновнинг 5 метрдан берган зарбасидан кейин тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.

Ниҳоят мазкур услуб баҳснинг 32-дақиқасига келиб ўз самарасини берди. Муҳаммадиев рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо орадан бир дақиқа ўтиб сардоримиз Ҳамроев қўпол хатога йўл қўйди. Натижада ироқлик ўйинчи бўш дарвозани ишғол қилди.

Ўзбекистон таваккалчиликни тўхтатмаган ҳолда, бешинчи ўйинчи билан ўйнашни давом эттирди. Вакилларимиз голга тортадиган 2-3та вазият яратишди. Аммо уларга дарвозани ишғол қилиш насиб этмади. Боз устига, баҳс тугашига 3 дақиқа қолганида Муҳаммадиев рақиб ўйинчиси босими остида майдон марказидан туриб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди — 5:1 .

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида бронза медаль учун баҳс олиб борадиган бўлди. Рақиб эса ярим финалда Эронга ютқазган мусобақа мезбони — Таиланд бўлади. 3-ўрин учун ўйин эртага, 25 май куни бўлиб ўтса, финал учрашуви 26 май кунига белгиланган.

Футзал бўйича ёшлар (U20) ўртасида Осиё чемпионати, ярим финал
ИРОҚ - ЎЗБЕКИСТОН - 5:1

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:35, 24.05.2017.
Ўқилди: 8737 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.