«Алавес» бош мураббийи Маурисио Пеллегрино Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг ёнини олди.
Ватанида уни мухлислар миллий терма жамоа таркибида етарлича жонбозлик кўрсатмасликда айблаётганди.
«Месси атрофида юз бераётган воқеалар юзасидан ўзини қандай тутаётганидан ҳайратдаман. Агар менинг дўстларим Мессининг ўйинини шармандалик деб ҳисобласа, у ҳолда биз ҳақимизда нималарни айтиши мумкин? Агар Мессининг Аргентинадаги ўйини шармандалик бўлса, у ҳолда биз полни артадиган латтамиз.
Менга Мессининг ўйинидаги олижаноблик ёқади. Унинг аргентиналик эканидан фахрланаман» - деди Пеллегрино.