«Барселона» клуби «Малага» футболчиларини Примера 38-туридан ўрин олган «Реал»га қарши баҳсда ҳалол ўйнамаган деб ҳисобламоқда.
Хусусан, Каталония клубининг фикрига кўра, ҳисоб 0:1 бўлиб турганида, «Малага» ҳимоячиси Микел Вильянуэва қанотдан оширилган тўпни атайлаб ўтказиб юборган. 34-дақиқада юз берган бу вазиятда Роналду тўпни эгаллаб олиб, зарба йўллаган, аммо гол уролмаганди.
Айни пайтда «Барселона» вакиллари ўйиндаги ҳолатларни ўрганиб чиқиб, Испания футбол федерациясига расмий шикоят тайёрламоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» бу ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Испания чемпиони бўлган эди.