«Лестер» яримҳимоячиси Риёз Маҳрез «Монако»га ўтиши мумкин.
Франция клуби Бернарду Силвани «Манчестер Сити»га сотгач, жазоирлик 26 ёшли футболчи билан қизиқмода.
«Лестер» Маҳрез учун 40 млн евро сўрамоқда, бироқ «Монако» бу пулни беришга қодир эмас. Бундан ташқари, футболчининг 6 млн еврога тенг маоши ҳам монегасклар учун оғирлик қиляпти.