"Ливерпуль" клуби "Рома" яримҳимоячиси Муҳаммад Салаҳга қизиқмоқда.
Римликлар мисрлик 24 ёшли футболчи учун 34 миллион евро таклиф қилган "Ливерпуль"га рад жавобини бердилар, дея хабар беради TeleRadioStereo.
beIN SPORTS хабарига кўра, Салаҳнинг агенти Англияда бўлиб турибди ва келишувни тугатмоқчи.
La Gazzetta dello Sport нашрининг таъкидлашича, футболчи дўстларига Англияга қайтиши мумкинлигини айтган. Салаҳ аввал "Челси"да тўп сурган.
Муҳаммад А сериянинг якунига етган мавсумида 15 та гол урган қа 13 та голга тўп оширган.