«Ливерпуль» афсонаси Стивен Жеррард жорий мавсумнинг энг яхши футболчиси ким экани ҳақида ўз фикрини айтди.
«Роналду «Олтин тўп»ни олиши керак, чунки бу совриннинг эгаси Чемпионлар лигаси финали каби ўйинларда аниқланади.
Ҳар қалай у ҳет-трикка эришолмаганидан ранжиган бўлиши мумкин. Агар бу иш амалга ошганида, у чоракфинал, яримфинал ва финалда ҳет-трикка эришган футболчига айланарди» - деди Жеррард.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2008, 2013, 2014 ва 2016 йилларда «Олтин тўп»ни қўлга киритган.