Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Азарнинг жароҳати “Челси”га қандай таъсир қилади?

Баҳо:
+ | -

“Челси”нинг 26 ёшли етакчиси Эден Азар Белгия терма жамоасида жиддий жароҳат орттириб олиши клубдаги келажаги ва умуман клубга қандай таъсир қилади? Goal нашри бу ҳақда тўхталиб ўтди.

Якшанба оқшомида Чехия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини олдидан Белгия термаси ўз етакчисидан узоқ муддатга айрилди. Машғулотлар пайтида Эден Азар тўпиғидан жиддий жароҳат олган ва камида 3 ойни ўтказиб юбориши мумкин. Бу эса нафақат футболчининг ўзига, балки « Челси»га ҳам таъсир қилмасдан қолмайди.

Камида сентябр ойи бошигача катта майдонга қайта олмаслиги боис, Азар « аристократлар » билан мавсумолди тайёргарликни, шунингдек, « Cоммунитй Шиэлд » мусобақаси, Премер Лига ва Чемпионлар Лигаси дебютини ўтказиб юбориши эҳтимоли бор. Жамоа устози Конте эса якунига етган мавсумда жамоа етакчиларидан бири бўлган фуболчисиз мавсумолди тайёргарликни ўтказади. Азар эса янги мавсумга тўлиқ тайёр ҳолатда қайтиши учун кўпроқ меҳнат қилишига тўғри келади.

Бошқа тарафдан Азарнинг ушбу жароҳати унинг « Реал Мадрид »га эҳтимолий трансферини кейинга қолдириши аниқ. Нима бўлганда ҳам, шахсан Зиданнинг белгиялик иқтидор эгасини ўз жамоасида кўришни исташи воқеалар ривожини ўзгартириб юбориши мумкин. 2015-йил ноябр ойида Скй Спортс нашрига берган интервюсида францийалик мураббий буни очиқ сўзлаб берган эди. Азарнинг 2012-йилда “Челси”га келиб қўшилмасидан олдин айнан Зидан “Реал” раҳбариятига уни сотиб олишни тавсия қилганди. Азар эса бу трансфер ҳақидаги саволларга қуйидагича жавоб берди: “Менинг “Челси” билан 2020-йилгача амал қиладиган шартномам бор ва бу ерда қилишим керак бўлган ишлар кўп. Ҳозирча мен шу ерда қоламан.”

“Челси” трансфер бозорида фаоллашиши мумкин

Тҳе Индепендент нашрига кўра “Челси”нинг италиялик мураббийи ёзги трансферлар бозорида 6 футболчини қўшиб олишни режалаштирган. Ушбу трансферларни амалга ошириш учун клуб раҳбарияти 240 миллион евронинг баҳридан воз кечишга тайёр. “Ювентус”нинг собиқ устози жамоага ярим ҳимоячи, марказий ҳимоячи, соф ҳужумчи, ўнг қанот ҳимоячиси олишни режалаштирган эди. Бироқ, Азарнинг жиддий жароҳат олиши унинг режаларини ўзгартириб юборса ажаб эмас.

Жамоа Виллиан, Педро ва Мозеслар билан узоққа бора олиши ноаниқ. Шунинг учун “Челси” белгиялик футболчининг ўрнини боса оладиган кучли футболчиларни жамоага олиб келиши мумкин. Бунинг учун Конте ҳурмат қиладиган Италия А сериясидан Балде Кейта, Бернардески ёки Берардини олиб келиши мумкин. Ушбу футболчилар Азарнинг йўқлигини вақтинчалик билдирмасликлари мумкин. Ҳар қандай вазиятда ҳам “Челси” ўз етакчисини бу мавсумда ҳам жамоада олиб қолиши эҳтимоли юқори.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 11:45, 06.06.2017.
Ўқилди: 5937 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.