Англия Премьер лигаси шартномаси муддати тугагани сабабли, эркин агентга айланган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, «МЮ» клуби Златан Иброҳимович билан янги шартнома имзоламади. «Арсенал» Яя Саного билан хайрлашди. Жон Терри «Челси»ни тарк этадиган бўлди.
«Кристал Пэлас» бир йўла 11 футболчининг жавобини берди. Уларнинг орасида Жонатан Бентеке (Кристиан Бентекенинг укаси), Матьё Фламини, Жо Ледли ва Фрэйзер Кэмпбелл бор.
«Манчестер Сити» клубининг Пабло Сабалета, Хесус Навас, Вилли Кабальеро, Бакари Санья ва Гаэль Клиши билан имзолаган шартномаси муддати тугади. Альваро Арбелоа «Вест Ҳэм»ни, Даррен Флетчер – «Вест Бромвич»ни тарк этадиган бўлди.
Ушбу футболчиларнинг барчаси янги клубга бепул ўтишлари мумкин.