Аргентина термаси ҳужумчиси Лионель Месси тўйига тайёргарлик кўриш учун Сингапур термасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этмаслиги жанжал келтириб чиқарди.
Бу ҳақида аргентинанинг Clarin нашри хабар бермоқда.
Учрашув 13 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтади, футболчининг тўйи 30 июнь куни Аргентинанинг Росарио шаҳрида. Учрашув Сингапур футбол ассоциациясининг юбилейига мўлжалланган ва 55 минг чипат ўйин бошланишига бир неча ҳафта қолганида сотилиб бўлинган. Ташкилотчилар ўйин афишасига Месси ва бошқа ўйинчиларнинг расмини жойлаганлар.
Аммо аргентиналиклар устози Хорхе Сампаоли футболчига Сингапур билан ўйинда қатнашмасликка рахсат берди. Бу қарор Сингапурда жанжал келтириб чиқарди. Мамалкат Футбол ассоциацияси ва ўйин таўкилотчиларини фирибгарликда айбламоқдалар ва чипталар учун тўланган пулларнинг қайтарилишини талаб қилмоқдалар.