«Монако» яримҳимоячиси Темуе Бакайоко «Челси» клубига ўтишга яқин.
The Telegraph хабарига кўра, футболчининг трансфер нархи тахминан 35 миллион фунтни ташкил қилади. 22 ёшли футболчи тез орада Англияга ташриф буюриб, битимга имзо чекади.
Ўтган мавсумда Бакайоко Франция чемпионатида 32 ўйин ўтказиб, 2та гол урган ва 1 голга ҳаммуаллифлик қилган.