"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикрича, у "МЮ"нинг баъзи ўйинчиларига ғолиблик руҳиятини сингира олган.
"МЮ"да мен Фергюсон давридаги футболчилардан ташқари ғалабалар билан нотаниш бўлган футболчилар орасига тушиб қолдим. Футбол ўйнашни ўргатишнинг иложи йўқ. Мен уларга ғояларни сингдира олишим мумкин. Ўйлайманки, мен португалиялик мураббийларнинг ижобий имижини ярата олдим", - дейди Моуриньо.