"Челси" ҳужумчиси Диего Костанинг трансфер суммаси икки баробарга тушиб кетиши мумкин, чунки лондонликлар бош мураббийи уни деярли трансферга қўйди.
Испаниянинг As газетаси Антонио Конте футболчига смс юбориб, унинг режаларига кирмаслигини айтганидан сўнг шу хулосага келяпти.
"Атлетико" ўтган ёзда ҳужумчи учун 60 млн евро таклиф қилган аммо "Челси" рози бўлмаган эди. Лондонликлар қишда футболчи учун 85 млн евро таклиф қилган "Тяньцзинь Цюаньцзянь"га ҳм рад жавобини берган эди. Энди нашрнинг хуласисига кўра, футболчининг трансфер нархи 30 млн еврогача пастлаши мумкин.
"Атлетико" ҳужумчининг қайтишига қарши эмас, аммо ФИФА тақиқи туфайли қишга уни сотиб ололмайди. Костанинг "Челси" билан шартномаси 2019 йилгача тузилган.
Аввалроқ, футболчига "Милан" ва "ПСЖ" клублари қизиқаётгани хабар қилинган эди.