«Лион» яримҳимоячиси Матьё Вальбуэна яқин орада «Фенербахче» футболчисига айланади.
Туркиянинг Sporx нашри хабарига кўра, футболчи шартнома имзолаш учун Истанбул шаҳрига етиб келган. Унинг трансфер нархи 4 млн евро бўлиши кутилмоқда.
Вальбуэна фаолияти давомида «Марсель», «Динамо Москва» клубларида ўйнаган. «Лион»да 2015 йилдан буён иштирок этмоқда.