Кириш Регистрация

Линделёф – «МЮ» учун идеал трансферми?

Баҳо:
+ | -

“Ҳужум сизга ўйинни ютишга ёрдам беради, ҳимоя эса сизни совринлар сари етаклайди”, деган эди “қизил иблислар”нинг афсонавий мураббийи Сер Алекс Фергюсон. САФ бу билан Стив Брюс – Гари Паллистер, Яап Стам – Ронни Жонсон ва Рио Фердинанд – Неманя Видич каби ҳимоя жуфтликларини назарда тутган эди.

Фергюсон каби, Моуриньонинг ҳам асосий ташвиши ҳимоя чизиғи бўлиб қолмоқда. Шу мақсадда “Бенфика”нинг шветсиялик ҳимоячиси Линделёф олиб келинмоқда.

Кейинги мавсумдан Эрик Байи билан бирга “Манчестер Юнайтед” ҳимоясини қўриқлаши кутилаётган Линделёф асосий таркибдан муқим жой эгаллаши учун унда барча сифатлар етарли. Унинг жамоадоши Байи Премер Лигада 25 учрашувда иштирок этганига қарамай Крис Смоллинг билан 2015 йилги юқори формасини намойиш эта олмади.

Маркос Рохо ўтган йилги мавсумдагига қараганда анча ишончлироқ ўйнади, бироқ апрелда жиддий жароҳат олиши уни яна майдондан ташқарида қолиб кетишини таъминлади. Фил Жонс ҳам тез-тез жароҳат олиши билан йодда қолди. Аксел Туанзебе ва Дейли Блиндлар эса Моуриньонинг режаларига кирмай қўйган.

Линделёф билан жамоа идеал ҳимоячини қўлга киритди. Ҳимоячи албатта хатолардан ҳоли эмас бироқ, Байи билан ҳимоя чизиғида ажойиб жуфтликни ҳосил қилиши мумкин. Иккаласи ҳам янги мавсум бошида 23 ёшни қаршилайди ва “Ўзгача”нинг ишончига айлана олишлари мумкин.

Кучли ҳимоя чизиғини ҳосил қилингач, клубнинг ярим ҳимоя чизиғи ҳам ҳимоявий вазифаларидан озод этилиб ҳужумкорликни кучайтиришлари мумкин. Албатта, ягона трансфер билан клуб Европанинг етакчи жамоасига айланиб қолмайди. Бироқ, бу олға ташланган муҳим қадам бўлди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 23:01, 12.06.2017.
Ўқилди: 7196 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.