2018 йилда Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатининг яна бир иштирокчиси номи аниқланди.
Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш мусобақасида Сардор Азмун ва Маҳдий Торимийнинг голлари эвазига Ўзбекистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада Карлос Кейруш шогирдлари ўз гуруҳида 20 очко жамғариб, муддатидан олдин ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди.
Аввалроқ, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритган эди. Россия эса унда мезбон сифатида иштирок этади.