"Барселона"нинг собиқ президенти Жоан Лапорта жамоа ҳужумчиси Лионель Месси 2006 йилда "Интер"га ўтишга яқин бўлганини айтди.
"Бу 2006 йилда бўлган эди, "Интер" Месси бўйича таклиф билдирди. Улар 150 млн евро тўлашга тайёр эдилар, шунинг учун биз унинг нархини 250 млн еврга кўтариб қўйган эдик.
Мен Мессининг отаси Хорхе билан доим ишончли муносабатда бўлганман. Мен унга шундай деган дим: "Улар барча суммани тўлашлари мумкин, чунки мен Лионелни сотмайман. У шу ерда бахтиёр бўлади, у бизнинг жамоамизда шуҳратга ришади. У "Интер"да қақат молиявий тарафдан ютиши мумкин. Сизнинг ўғлингизга футбол тарихида буюк ўйинчи бўлиш ёзилган. Бу ерда бу мақсадга етказадиган жамоа бор. У қолса, афсусланмайди", - дея Лапортанинг сўзларини келтиради The Guardian.