Кириш Регистрация

Кирилл Пасичник: "Соғлигимдаги муаммо туфайли уйга қайтдим"

Баҳо:
+ | -

“Бухоро” жамоасининг қозоғистонлик ҳимоячиси Кирилл Пасичник сўнгги учрашувда қайдномага киритилмаган эди. Бу ҳолат мухлисларда турли саволларни уйғотгани табиий. Шу ва бошқа масалалар тўғрисида биз Кирилл билан боғланиб, бу ҳолатга ойдинлик киритиб беришини сўрадик.

“Мен бугунги кунда жамоа билан бирга эмас ман. Сабаби соғлигим билан жиддий муаммо юзага келди ва шу сабабдан уйга қайтишга мажбур бўлдим. Бу дегани мен “Бухоро”ни тарк этдим дегани эмас. Маълум муддат даволаниб, соғлигимни тиклаб олганимдан сўнг албатта жамоа ихтиёрига қайтиб келаман. Иккинчи даврада ҳам “Бухоро” шарафини ҳимоя қилишни истайман. Жамоамнинг сўнгги учрашувда ўз майдонида мағлуб бўлганидан қаттиқ хафа бўлдим. Сўнгги пайтларда негадир жамоамиз бир текисда ўйин намоиш эта олмаяпти, биз бундан ҳам яхшироқ натижани қайд этишимиз мумкин эди, лекин йўқ жойдан турнир жадвалида бевосита рақобатчиларимиз билан ўйинда очколарни йўқотдик. “Обод”, “Машъал” ва “Навбаҳор” жамоалари билан бўлган уйинларда кутилмаганда очколарни йўқотдик, акс ҳолда бугун турнир жадвалида анча юқорида жойлашган бўлар эдик. Бу муваффақиятсизлик вақтинча деб ўйламан, жамоамиз янги. Ўйиндан-ўйинга жамоа ўз ўйинини топиб бормоқда, бу эса қувонарли ҳолатдир” - деди Пасичник.

 

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 12:43, 17.06.2017.
Ўқилди: 4314 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8910]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6414]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5332]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3735]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3520]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2591]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2365]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2342]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2283]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик