Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Бугун футбол. “Пахтакор” – “Насаф”

Баҳо:
+-2 | -

Бугун “Насаф” Олий лига 14-турида “Пахтакор” жамоаси билан куч синашади.

Жамоалар Олий лигадаги ўзаро 41-учрашувида майдонга тушишади.

Ўйин “Пахтакор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади. Бизга маълум бўлишича, учрашув телевидения орқали жонли намойиш этилмайди. Ўйин 22:20да “Спорт” телеканали орқали ёзиб олинган ҳолда кўрсатилади.

“Насаф” бу йил Ўзбекистон чемпионатидаги 21-иштирокини давом эттирмоқда. Жамоанинг бугунги учрашуви олий лигадаги 601-ўйини сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фаолияти давомида ўз шогирдларини, чемпионатда 134-марта майдонга бошлаб тушади.

Бугунги учрашувни ФИФА рефериси – Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Ушбу ҳакам жорий чемпионатда ҳанузгача бу жамоалар иштирокидаги ўйинни бошқармаган. Валентин Коваленкога бугунги баҳсда А.Расулов ва Ж.Саидовлар қанотларда ёрдам беришади. Учрашувнинг захира ҳаками этиб А. Лупашко тайинланган. Ҳакамлар ишини бугун Ф.Абдуллаев назорат қилади.

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш доимгидек жуда юқори. Бунга сабаблар талайгина. Мазкур жамоалар мамлакати чемпионатида принципиал рақиблар ҳисобланишади. Жамоалар ҳар бир учрашувда мухлисларга ҳаяжонли ва муросасиз курашларга бой учрашувларни тақдим этиб келишган. Бугун ҳам мухлислар ажойиб футбол ўйинига гувоҳ бўлишларига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Қуйидаги фактлар ҳам бугунги учрашувнинг нуфузига далолат қилиб турибди. Ушбу жамоалар Тошкентда 20 марта чемпионат учрашувларида ўзаро туқнаш келишган. Шуларнинг 16тасида “Пахтакор жамоаси ғалаба қозонган, “Насаф” эса 1 марта, 2001 йили ғалабага эришган, қолган 3 учрашувда муроса кўчаси танланган. “Пахтакор” сўнгги бор ўз майдонида “Насаф”ни 2015 йили мағлуб этган.

Бугун “Насаф” 16 йиллик натижасини такрор эта оладими ёки “Пахтакор” 2 йиллик натижасини қайд эта оладими? 

Бу йилги чемпионатда мазкур жамоаларнинг иштироки ҳам бошқача кечмоқда. “Пахтакор” шу пайтгача 13та учрашувдан кейин 18 очко тўплаб, 8-ўринда бораётган бўлса, “Насаф” 12та учрашувдан сўнг 23 очко билан 2-поғонани банд этиб турибди.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 11:29, 19.06.2017.
Ўқилди: 5839 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6555]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3077]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3025]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2170]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1987]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1906]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1792]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1657]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1570]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1546]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик