Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 0-0 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Ўзбекистон U-18 термаси иккинчи ўйинда Беларус ёшларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Баҳо:
+1 | -

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Минск шаҳридаги ўқув-машғулотлар йиғини давомида иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Беларус ёшларига қарши иккинчи беллашувда ўзбекистонлик футболчилар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди. Дастлабки баҳсда Ўзбекистон U-18 термаси 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон U-18 терма жамоаси учун 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари Тожикистонда бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
Минск, Беларус
19 июнь, душанба

Ўзбекистон U-18 – Беларус U-18 — 4:0

Голлар: Асадбек Собиржонов (14), Жаҳонгир Абдусаломов (37), Расул Йўлдошев (39), Бобур Асқаров (90+4)

Ўзбекистон U-18: Жавоҳир Қиличев, Дилшод Саидов, Абубакир Мўйдинов, Расул Йўлдошев, Нодир Куйбоков, Акмал Мозговой, Суҳроб Иззатов, Бобур Асқаров, Ислом Кенжабоев, Асадбек Собиржонов, Жаҳонгир Абдусаломов.

Захира: Умид Эргашев, Иброҳим Йўлдошев, Камрон Саидазимов, Санжар Зокиров, Георгий Аҳмедов.

Беларус U-18: Кирилл Котов, Владислав Малькевич, Максим Мякиш, Владислав Глинский, Илья Жугир,Артём Петренко, Глеб Шевченко, Алексей Смирнов, Сергей Волков, Мирослав Хлебосолов, Кирилл Ермакович.

Захира: Егор Давиденко, Никита Бетеня, Андрей Пимиповец, Егор Ланун, Евгений Сакута, Владимир Старостин, Максим Кавель, Александр Ксенорантов, Илья Семо, Илья Василевич.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 03:33, 20.06.2017.
Ўқилди: 4721 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.