«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски билан «Манчестер Юнайтед» қизиқмоқда.
28 ёшли польшалик футболчи Жозе Моуриньо томонидан Ромелу Лукаку, Альваро Мората, Антуан Гризманн ва Андреа Белотти билан бирга Иброҳимовичнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритилган.
Айни пайтда Левандовски бош мураббий Карло Анчелотти билан келишолмай қолган. Футболчи Бундеслига тўпурари бўлишда унга ёрдам берилмаганидан норози ва жамоани тарк этиши мумкин.