Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ- 2018 да иштирок этиш учун ҳали ҳам яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Кейинги ўйинларда Хитой ва Жанубий Кореяни ютсак олам гулистон. Неча йиллардан буён "қўшиқ" қилиб юрганимиз Жаҳон чемпионатига ҳам иштирок этамиз. Аммо буни уддалаш мумкинми? Марчелло Липпидай мураббийни олиб келиб ўтирган Хитой, 1986 йилдан буён Осиё номидан мунтазам ЖЧларда иштирок этиб келаётган Жанубий Корея бунга кўнармикан.
Ўзбекистон терма жамоаси ўзи ЖЧ саралашида катта шашт билан йўлга чиқади. Дастлаб улар Хитой Тайпейи каби жамоаларни 9:0 га ютади, Осиёнинг футболи унчалик тараққий этмаган мамлакатлари терма жамоаларини осонгина ютиб, ўша пайтларда "биз Жаҳон чемпионатига қатнашмоқчимиз" дея достон қилиб юради. Асосий босқичга келганда эса, биринчи босқичдаги жамоадан асар ҳам қолмайди. Мабодо бизга Япониями, Жанубий Кореями, Австралиями тўғри келиб қолса борми, "бу рақиблар биздан кучли" деган хаёлга борамиз-да, улардан мағлубиятга учрашимиз учун ўзимиз замин ҳозирлаб берамиз. Ўз-ўзидан қимматли очколарни бой бериб, бошқа жамоалар ҳақида ўйлаб кетамиз. Бироқ Япония ёки Жанубий Кореядан қақшатқич зарбани қабул қилиб олганимиздан кейин биз руҳан синамиз. Шунда бизни бошқа рақиблар ҳам осонгина ютиб кетади. Эрон, Жанубий Кореяга ўхшаган рақибларга кутилмаган "совға" тайёрлашни билмаган жамоа қаёқдан ҳам Жаҳон чемпионатига қатнашсин...
Давоми Сафарали Сиддиқов блогида.