Россиянинг Калуга шаҳрида “Kaluga Junior Cup” халқаро турнири бўлиб ўтди.
Унда Павел Кшнякин қўл остидаги 2002 йилда туғилган «Насаф» тарбияланувчилари иштирок этди.
Мусобақада жамоа 5-ўринни эгаллади. Улар турнирни 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият билан якунлашди. Азизбек Хафизов мусобақа якуни бйўича энг яхши ҳимоячи номинациясига сазовор бўлди. Бундан ташқари, ёш “насаф”чилар турнирда мухлислар ёқтирган жамоа сифатида эътироф этилди.