Кириш Регистрация
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
03/02 11:00 Эрон 7-4 Ўзбекистон
03/02 13:00 Ироқ 4-2 Таиланд
03/02 15:00 Япония 6-0 Афғонистон
03/02 17:00 Индонезия 3-2 Вьетнам
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси «Пахтакор»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг «Бешиктош» клуби нидерландиялик ҳужумчиси Райан Бабель Тошкентнинг «Пахтакор» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Tribuna.Uzга вазиятдан хабардор манбалар маълум қилган.

Тошкентликлар жамоасининг янги бош мураббийи Шота Арвеладзе 2012-2015 йилларда Туркия чемпионатида ишлаган, у «Қосимпошо»да Бабелга мураббий бўлган.

Айни вақтда 31 ёшда бўлган Райан Бабель 2003-2007 йилларда «Аякс», 2007-2011 йилларда «Ливерпуль», 2011-2012 йилларда «Ҳоффенҳайм» клублари сафида тўп сурган, 2012 йилда яна «Аякс»га қайтган, бир мавсумдан сўнг Туркияга, «Қосимпошо»га йўл олиб, 2015 йилгача шу жамоа сафида тўп сурган, 2015-2016 йилги мавсумни БААнинг «Ал-Айн» клубида ўтказган, 2016 йилда «Депортиво» аъзоси бўлган, шу йил январида эса «Бешиктош»га келган.

Бабель Нидерландия терма жамоаси сафида 43 ўйин ўтказиб, 5 гол урган. У миллий терма жамоага 2011 йилдан буён чақирилмаган.

Маълумот учун, transfermartkt.de ушбу футболчининг трансфер қийматини 4,25 млн евро этиб баҳолаган.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 18:22, 23.06.2017.
Ўқилди: 22642 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.