Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан

Салоҳнинг трансфери “Ливерпул”га қандай таъсир қилади?

Баҳо:
+ | -

Пайшанба оқшомида «Рома»дан Муҳаммад Салоҳни ўз сафига қўшиб олган «Ливерпул» ўз мухлисларини қувонтирган бўлиши аниқ.

Боиси янги мавсумда Юрген Клопп жамоасининг ҳужумкорлик қобилияти сезиларли кучайган бўлади. France Football нашри Салоҳнинг “Ливерпул”га қандай таъсир этиши борасида муҳокама қилади.

Ушбу трансфер учун “Ливерпул” раҳбарияти “Рома” ҳисобига 42 миллион евро ўтказадиган бўлди. Ушбу қиймат футболчининг кўрсатадиган ўйинига қараб, бонуслар билан қўшимча яна 8 млн. еврогача ортиши мумкин. Мисрлик футболчининг трансфери “Қизиллар”нинг энг қиммат 2-трансферига айланди. Дастлабки ўринни 2015-йилда 46,5 миллион еврога олиб келинган Кристиан Бентеке банд этган. Салоҳдан кейин Садио Мане (2016-йил 41,5 млн евро) ва Роберто Фирминёлар (2015-йил 41 млн евро) жой олишган.

Янги мавсумда клуб ҳужумчилари сафига Коутинё ва Лалланаларни киритадиган бўлсак, Клопп қўл остида анча ҳужумкор жамоа тўпланганини гувоҳи бўламиз. Агарда германиялик мураббий жамоасида мувозанатни сақлай олса ва уларни рухлантира олса, “Ливерпул” Премер Лиганинг ҳар қандай жамоаси учун асосий рақибга айланади. “Боруссия”нинг собиқ устози 1-навбатда Салоҳга асосий таркибдан жой топиб бериши керак бўлади. Бу эса Коутинёнинг ярим ҳимояга қайтарилиши билан тугаши мумкин. Бразилиялик футболчи ўтган мавсумда жароҳат олгунига қадар юқори даражадаги ўйинларини намойиш этганди. Янги мавсумда эса унга майдонда керакли эркинлик таъминланиши лозим. Айнан у атрофида жамоанинг ўйини тузилмоқда.

Шунингдек, жамоа учун ҳали трансфер бозори тугагани йўқ. Келаси мавсумда Садио Мане ва Салоҳлар ҳужумнинг икки қанотида ўйнаши кутилмоқда. Тезкор, техникаси юқори бўлган бу икки футболчи ҳар қандай рақиб ҳимоясига бош оғриғи бўлади. Клуб раҳбарияти топ-ҳужумчиларни қўшиб олиш ҳаракатида, айниқса, Обамеянг ва Лаказетт номзодлари жиддий кўриб чиқилмоқда. Клопп бу икки ҳужумчидан бирини қўлга киритадиган бўлса, сўзсиз мерсисайдликларнинг ҳужум чизиғи хавфли кўриниш олади. Шу билан бирга, якунига етган мавсумда жамоага қимматга тушган ҳимоя чизиғини ҳам қайта кўриб чиқиши керак. Премер Лигада 42 гол ўтказиб юборган « Ливерпул » топ-6 жамоаларидан паст натижа қайд этган.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 18:07, 25.06.2017.
Ўқилди: 6443 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.