Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Улуғбек Бақоев: “Футболда муҳими - натижа”

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 15-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Бухоро”ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиндан сўнг “Бухоро” бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманига қатнашди.

- Авваламбор барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан табриклайман. Барча ҳамюртларимизни ушбу байрам билан табриклайман ва юртимиз тинч, ватанимиз ва футболимиз бунданда ривожланишига тилакдошман.

Ўйин жуда асабий ва оғир ўтди. Бугун очиқ футбол намойиш этдик. Ғалаба қозонишимиз, мағлубиятга учрашимиз ва дуранг натижа ҳам қайд этишимиз мумкин эди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар бугун майдонда ўз характерини ва иродасини кўрсатишди ва натижада ғалаба қозондиr.

- Иккинчи даврада “Бухоро”жамоаси кучайтириладими?

- Бир нечта футболчилар билан музокаралар олиб бораяпмиз. Жамоа таркиби бир неча футболчилар билан тўлдирилиши кутилмоқда. Таркибимиз кучаяди. Айрим позицияларда муаммоларимиз бор. “Сўғдиёна” жамоасинига раҳмат айтмоқчиман. Уларга келгуси ўйинларига омад тиламоқчиман.

- “Бухоро”нинг бугунги ўйинларида хужумда аниқликлар етишмади.

- Бу менимча футболчиларнинг психологик томондан деб ўйлайман. Ҳар бир футболчи гол ургиси келади. Футболда муҳими натижа ва биз бунга эришдик. Шаҳримизни, жамоамизни ва мухлислармизни ғалаба билан табриклайман.

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 10:29, 26.06.2017.
Ўқилди: 3299 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6501]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6112]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3948]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2331]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2310]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2274]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2011]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1894]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1825]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1748]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик