Европада кўплаб футболчилар Ислом динини қабул қилишган. Месут Ўзил, Пол Погба, Риёд Маҳрез, Чичарито ва албатта Франк Рибери. Бу рўйхатни истаганча давом эттириш мумкин. Ушбу футболчилар орасида Франк Риберининг Ислом динини қабул қилгани билан боғлиқ можаролар юз берган. Қуйида ана шу ҳақда маълумот берамиз.
Франк Риберининг ислом динини қабул қилганини кўпчилик немис клуби чемпионликни нишонлаганида билганди. Ўшанда «Бавария» ғолибликни тантана қилаётган бир пайтда немисларнинг анъанасига кўра «шампан виноси ёмғири» бошланиб кетди. Аммо Рибери бу воқеага қўшилмай, четда турганди. Бироқ шу пайт немис клуби ҳимоячиси Жером Боатенг Риберининг бошидан шампан виносини қуйди. Рибери эса унга жаҳл қилиб нималардир деб тортишиб кетди. Бироқ Жером ҳам бўш келгани йўқ. Рибери билан тортиша бошлади. Табиийки, иккита юлдуз футболчининг, чемпионларнинг жанжали кўпчиликни таажжубга солди ва қизиқтириб қўйди.
Бу воқеа бир зумда шов-шувга айланди. Кимдир Жеромни айблади, кимдир Риберини. Бу можарога эса Жеромнинг акаси Кевин Принс Боатенгнинг укасига айтган гапи якун ясади: