«Ювентус» ҳимоячиси Штефан Лихтштайнер жамоа таркибида яна бир мавсум тўп сурмоқчи.
Футболчининг шартномаси 2018 йил ёзигача амал қилади ва Штефан уни охиригача етказиб, эркин агент сифатида жамоани тарк этмоқчи.
Лихтштайнер шу йил ёзда «Ювентус»ни тарк этиши кутилган эди. Бироқ Дани Алвеснинг кетиши натижасида раҳбарият уни яна бир йил муддатга олиб қолди.