Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Қотил йигитчалар»: улар нега бунчалик «ваҳший»?

Баҳо:
+ | -

Конфедерациялар кубоги бошланиш арафасида Йоахим Лёв Германия терма жамоасининг Россиядаги мусобақага борадиган таркибини эълон қилди. Буни қарангки, таркибда Ўзил, Мюллер, Хедира — умуман асосий таркиб футболчиларидан деярли ҳеч ким йўқ эди. Шунда кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлгани рост. Ҳатто Германияни фаворитлар рўйхатидан чиқариб қўйганлар ҳам топилди. Бундан ташқари, Россия томон Германиядан норози ҳам бўлди, чунки улар айнан Германия юлдузларининг мусобақани янада қизиқарли қилишини кутишган, Лёв танлаган ёшларга эса ишончсиз қарашганди.

Бироқ айни дамда воқеалар ривожи шундай тус олдики, Лёв танлаган йигитчалар мусобақани анчагина қиздиришди. Айни дамда германиялик мутахассис ишонч билдирган йигитчалар мусобақа финалига йўл олишди.

Конфедерациялар кубогида бу футболчилар чинакам “қотил йигитчалар” дея аталмоқда. Чунки Германиянинг иккинчи таркибини ташкил этган йигитлар жуда шиддатли, тезкор ўйин намойиш этишмоқда. Тўғри, Австралия, Чили ва Камерунга ўйинларда тажрибасиз эканликлари бироз панд берди, австралияликлар немислар дарвозасини икки бор ишғол этишди, Камерун ҳам Тер Штегенни ожиз қолдирди, Чили эса сал қолса ғалаба қозониши мумкин эди. Бироқ ёш футболчилардаги “ваҳшийлик” буни ёпиб кетди, улар Австралия дарвозасига учта тўп киритишди, Камерунни мағлуб этишди ва анча тажрибали бўлган Чили билан жанговар дуранг қайд этишди.

Мухлислар Йоахим Лёвнинг йигитчаларига таҳсин айтиб турган бир пайтда улар яна бир кутилмаган натижани қайд этишди. Кўпчилик ярим финалда Мексикага қарши ўйинда немисларга қийин бўлишини башорат қилиб турган бир пайтда “қотил йигитчалар” шимолий америкалик рақибларини аяб ўтиришмади — нақ 4 бор рақиб дарвозасини ишғол этишди. Ҳа, Мексика 4:1 ҳисобида таслим этилди, бу натижани Германиянинг асосий таркиби ҳам баъзида қайд эта олмаслиги мумкин, ахир Мексика таркибида ҳам Европада тўп сураётган бир қатор тажрибали футболчилар бор.

Хуллас, бу ёғига асосий мақсадгача бир қадам қолди. Тўғри, Лёвнинг асосий мақсади ёшларни синовдан ўтказиш, аммо бу у финалга иккинчи даража билан қарайди, дегани эмас. Бу шуни англатадики, Чилига қарши ўйин жуда-жуда шиддатли кечади. Ахир ёш футболчилар Лёвга нималарга қодир эканликларини исботлашга яна бир бор уринишлари табиий.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:10, 30.06.2017.
Ўқилди: 11102 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3699]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2826]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1980]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1855]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1824]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1566]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1534]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1457]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1446]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1307]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.