Кириш Регистрация

Қаршида “Марказий” стадионнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Кеча, 30 июнь куни тўлиқ реконструкциядан чиққан ва бутунлай янгиланган “Марказий” стадионининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Насаф" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маросимда вилоят ҳокими, вилоят футбол федерациясининг президенти Зафар Рўзиев иштирок этди ва нутқ сўзлади. Рўзиев ўз чиқишида, ҳозирги пайтда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда у кишининг бевосита эътибори туфайли мана шундай чиройли стадионлар, спорт иншоотлари барпо этилаётгани тўғрисида тўхталиб ўтди. Вилоят ҳокими шунингдек стадионнинг реконструкция ишларида жонбозлик кўрсатган, клуб бош ҳомийси “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбариятига ҳамда муҳандис, қурувчиларга ҳам ҳокимлик томонидан миннатдорчилик изҳор этди.

Шундан сўнг, шу йили Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган “Баркамол авлод -2017” спорт ўйинларида ғолибликни қўлга киритган вилоятнинг бир қатор ёш спортчилари ҳокимлик томонидан муносиб тақирланди. Уларга эсдалик совғалари топширилди.

“Насаф” жамоасининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўтган 2016 йилги футбол мавсуми бўйича йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган эди. Вилоят ҳокими жамоа устозига ҳам диплом ва эсдалик совғаси топширди.

Тантанали маросим куй ва қўшиқларга уланиб кетди. Томошабинлар вилоятнинг бир гуруҳ санъаткорлари ва таниқли эстрада юлдузи Даврон Ғойипов иштирокидаги концерт дастурини томоша қилишди.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 11:05, 01.07.2017.
Ўқилди: 6541 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.