«Навбаҳор» мухлислари июнь ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказишди.
Унинг натижаларига кўра, яримҳимоячи Азиз Турғунбоев 52% овоз тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. У Ойбек Қиличев (14%) ва Неманья Йовановични (13%) ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Маълумот ўрнида, "лочинлар"нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси марказий ҳимоячи Ғиёсжон Комилов бўлган. Май ойида эса яримҳимоячи Ойбек Қиличев тенгсиз деб топилган эди.