Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Ж.Корея ОАВ: Корейс футболи ўз рангини йўқотиб қўйди!

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея терма жамоасига Шин Тэ Йонг тайинлаганидан хабарингиз бор. Бугун эрталаб Пажу шаҳридаги терма жамоа машғулот базасида ушбу хабар эълон қилинди.

Агар Шин Тэ Йонг терма жамоани ЖЧга олиб чиқа олса у билан шартнома 2018 йилга қадар тузилади. Бу мутахассис терма жамоадаги кўп футболчиларни ёшлар терма жамоасида тарбиялаган. Шу сабабли уларнинг имкониятларини яхши билиши ва жамоадаги муҳитни ўзгартира олиш қобилияти борлиги учун Шин Тэ Йонгга терма жамоа рули ишониб топширилди.

Аммо корейслар саралаш босқичидаги ўринлари ва олдиндаги тақвимдан хурсанд эмасликлари тайин. 31 август куни ўзлари учун ноқулай рақиб - Эрон ва 5 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши қийин ўйинлар кутиб турибди. Корейслар Эроннинг Сеулга иккинчи таркиб билан келиши эҳтимолидан таскин топишаётган бўлса, ЖЧдан умидини узган Хитойнинг ўз уйида Ўзбекистонга қарши бор кучи билан ўйнамаслик эҳтимолини ҳам эътибордан соқит қилишмаяпти.

Айрим корейс нашрлари футбол ассоциациясининг Эрон билан ўйинни Сеулда ўтказишга қарор қилганини танқид қилиб ҳам ўтишган. Ўйинни бирор чеккароқ ҳудуддаги стадионда ўтказиш орқали Эроннинг йўл азобини кўпайтириш орқали кучини кетказиш зарур эканлигини айтишмоқда.

Бош мураббийликка тайинланган Шин Тэ Йонг ҳозирга қадар эришган ютуқлари камтаргина: 2010 йили "Сеонгнам" клубини Осиё Чемпионлари Лигаси ғолиблигига олиб келган ва ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2017 мусобақасида Жанубий Корея ёшлар терма жамоасини кучли 16таликка олиб кирди. Бу мураббий ҳужумкор футболни севади ва қандай бўлмасин ғалаба қозонишни истайдиган мураббий. Лекин баъзи ҳолатларда унинг ҳужумкорликка берилиб, шошилинч қарорлари жамоасини қийин ҳолатларга тушириб қўйган ҳолатлари ҳам кўп учраган.

47 ёшли ушбу мураббий истеъфога чиқарилган Ули Штиликедан фарқли ўлароқ, футболчилар билан тез тил топишиб кетиши айтилмоқда. Бу сафарги ЖЧ саралаш босқичида Жанубий Корея терма жамоаси кўпчилик томонидан "Корейс футболи ўз рангини йўқотиб қўйди!", деган танқидга учради. Шин Тэ Йонг олдида корейс футболига хилма-хиллик киритишдек қийин вазифа турибди. Буни у қанчалик уддалайди, вақт кўрсатади. Олдинда эса Эрон ва Ўзбекистонга қарши қийин ўйинлар кутиб турибди.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:38, 04.07.2017.
Ўқилди: 9228 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8764]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2693]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1837]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1680]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1651]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1575]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1462]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1291]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1286]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1258]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик