Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида U-22 Three Nations Tournament халқаро турнири давом этмоқда.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учинчи ўйинни Қирғизистон U-22 термасига қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Бобур Абдухолиқов дубль муаллифига айланди.
Қаторасига учта ўйинда ғалаба қозонган Равшан Ҳайдаров шогирдлари сўнгги ўйин олдидан 9 очко билан мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик футболчилар илк ўйинда Қирғизистон ёшларини 1:0 ҳисобида, иккинчи ўйинда Қатар ёшларини худди шундай ҳисобда мағлубиятга учратган эди. Эътиборлиси, ўтказилган ўйинларда Ўзбекистон U-22 термаси ўз дарвозасидан бирорта гол ўтказиб юбормади.
Мусобақа мезбони Қатар ёшлар термаси ҳисобида 4 очко, Қирғизистон U-22 термаси ҳисобида эса 1 очко мавжуд. Турнирнинг сўнгг беллашуви бугун, 6 июль куни Қатар ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
U-22 Three Nations Tournament
Aspire P7 стадиони
5 июль, чоршанба
Қирғизистон U-22 – Ўзбекистон U-22 — 0:2
Голлар: Бобур Абдухолиқов (2, 50)
Огоҳлантиришлар: Асқар Солиев (19), Георгий Славний (58), Абай Боколеев (80) – Ойбек Рустамов (50)
Қирғизистон U-22: Достон Алибеков (Кутман Қодирбеков, 71), Мустафо Юсупов, Айзар Акматов (Алмаз Малиеов, 71), Данила Сокирченко, Асқар Солиев, Одил Абдураҳмонов (Мамиралиев Суюнтбек, 45), Азим Азаров (Абай Боколеев, 72), Қодир Шаарбеков, Андрей Долженко, Нуртай Курмантай, Виктор Кельм (Георгий Славний, 43).
Ўзбекистон U-22: Сарвар Каримов (Ботирали Эргашев, 70), Ислом Қобилов, Аббос Отахонов, Достон Турсунов, Ҳусниддин Ғофуров, Дониёр Нарзуллаев (Хуршид Ғиёсов, 46), Жавоҳир Сиддиқов (Бекзод Ғанижонов, 70), Абдужамол Исроилов (Жасур Яхшибеов, 46), Шароф Муҳиддинов (Ойбек Рустамов, 46), Бобур Абдухолиқов (Суҳроб Нуруллоев, 64), Забиҳилло Ўринбоев (Андрей Сидоров, 64).
Мусобақа давомида қайд этилган натижалар:
30 июнь, жума
Қатар – Қирғизистон 3:3
1 июль, шанба
Ўзбекистон – Қирғизистон 1:0
2 июль, якшанба
Қатар – Ўзбекистон 0:1
4 июль, сешанба
Қатар – Қирғизистон 2:0
5 июль, чоршанба
Қизғизистон – Ўзбекистон 0:2
6 июль, пайшанба
Ўзбекистон – Қатар